“Меҳр- 5” операцияси: Ўзбекистон ҳукумати бундан кейин ҳам хориждаги фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича барча за

01.05.2021 10:29

ТОШКЕНТ, 1 май. /«Дунё» АА/. «?нсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ривожланиш жараёнларининг стратегик йўналиши ҳисобланади», - дейилади  Т?В томонидан бугун эълон қилинган «Меҳр 5» операцияси бўйича шарҳида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

«Зеро, ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида экани Бош қомусимизда ўзининг мустаҳкам ифодасини топган, - деб таъкидланган шарҳда. - Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи ва бевосита назорати остида хорижий юртларда қийин шароитга тушиб қолган ватандошларимизни қайтариш бўйича «Меҳр» инсонпарварлик операциялари амалга ошириб келинмоқда.

 Шу вақтгача ўтказилган «Меҳр 1, 2, 3, 4» операциялари доирасида Сурия, ?роқ ва Афғонистонда оғир аҳволга тушиб, чорасиз қолган 438 нафар аёллар ва болалар мамлакатимизга олиб келинди.

 Мазкур ватандошларимиз можаро ҳудудларига турли хил вазиятлар таъсири остида тушиб қолишган эди. Бугун улар давлатимизнинг юксак эътибори ва ғамхўрлигини ҳис этмоқда, янги ҳаётга мослашишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

 Муборак Рамазон ойида АҚШ ҳукумати, бошқа давлатлар ҳамда Суриядаги маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари кўмагида ўтказилган «Меҳр-5» операцияси натижасида Суриядаги уруш нуқталарига бориб қолган ва «Ал-Ҳол» лагерида 3 йилдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар орасида ота-онасидан айрилган 7 нафар ўғил-қиз ҳам бор.

 Тақдирнинг аччиқ қисматига дуч келган бу юртдошларимиз яшаш учун зарур бўладиган энг оддий шароитлардан маҳрум ҳолатда ҳаёт кечиришга мажбур бўлган.

 Ўз Ватанига қайтарилган аёллар ва болалар Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилади ҳамда уларга зарур тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ишлар амалга оширилади.

 Эътиборлиси, ушбу фуқароларнинг қайтарилиши билан боғлиқ жараён дунё ҳамжамиятининг диққат-эътиборини тортди. Кўплаб давлатлар, халқаро ташкилотлар ва нодавлат тузилмалар Ўзбекистон томонидан ушбу масалани ҳал этиш бўйича кўрилаётган чораларни юксак баҳоламоқда.

 Халқаро экспертлар фикрига кўра, Ўзбекистон ўз фуқароларини ҳарбий тўқнашув ҳудудларидан олиб чиқиш билан фаол шуғулланаётган саноқли давлатлардан биридир.

 Ўзбекистон ҳукумати бундан кейин ҳам хориждаги фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чораларни кўришда давом этади».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net