МДҲга аъзо давлатларнинг 2030 йилгача инновацион ҳамкорлик дастури лойиҳаси муҳокама қилинд

13.05.2020 16:48

ТОШКЕНТ, 13 май. /“Дунё” АА/. МДҲ ?жроия қўмитаси ҳузуридаги ?лмий-техник ва инновацион соҳадаги давлатлараро кенгашнинг 26-йиғ

Тадбир кун тартибидан ўрин олган масалалар, шу жумладан 2030 йилгача бўлган давр учун МДҲга аъзо давлатларнинг инновацион ҳамкорлик дастурининг лойиҳаси муҳокама қилинди. Дастур лойиҳаси “Россотрудничество” ташкилоти ва халқаро тадқиқотчилар гуруҳи томонидан тайёрланган бўлиб, МДҲ мамлакатлари тадқиқот марказлари ва университетлари, ривожланиш институтлари, эксперт ташкилотлари, инновацион компаниялар, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат мазкур гуруҳ таркибига Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари ҳам кирди.
МДҲга аъзо давлатларнинг 2030 йилгача бўлган даврдаги инновацион ҳамкорлик дастури МДҲ ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг 2019 йил 31 майдаги қарорига биноан ишлаб чиқилган. Дастур инновацион соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш, уни мувофиқлаштириш, ҳамкорлик мавзуси сифатида давлатлараро устуворликларни ва танқидий технологияларни оқилона танлаш, дастур иштирокчиларининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш, инновацион фаол компаниялар қаторини кенгайтириш ҳамда ёш олимлар, муҳандислар ва мутахассислар учун инновацион фаолият билан шуғулланиш имкониятларининг кенгайишини таъминлайди.

Дастур МДҲ илмий-тадқиқот майдонининг илмий-техник базасини мустаҳкамлаш, илмий-техникавий ҳамкорлик учун тармоқ тузилмаларини шакллантиришга ёрдам беради, барча манфаатдор томонларни билимларни яратиш, баҳам кўриш ва қўллашга рағбатлантиради.

Дастур ишлаб чиқувчиларининг давлатлараро гуруҳи ҳамкорликнинг 29 та асосий стратегик йўналишлари қаторида “?нтеллектуал транспорт ва логистика тизимлари, жумладан ер шароитида, денгиз ва ҳаво маконида“, “Рақамли ишлаб чиқариш тизимлари ва саноат инфратузилмаси“, “Юқори самарали қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва сув маданияти, жумладан агрологистик ечимлар, биотехнология, ветеринария“, “Сенсорика, буюмлар интернети технологиялари ва робототехника компонентлари“, “Фотоника“ ва бошқа устувор йўналишларни тайёрлади.

Шунингдек, университетлар, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда кичик ва ўрта инновацион корхоналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришни фаоллаштириш, МДҲ давлатларидаги инновацион ечимлар ва хизматларни жаҳон бозорларига экспорт қилиш имкониятларини сезиларли равишда оширувчи Дастурнинг 11 асосий ташаббуси таклиф қилинди.

Билдирилган мулоҳазалар ва таклифларини инобатга олган ҳолда МДҲга аъзо давлатларнинг 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Давлатлараро инновацион ҳамкорлик дастури лойиҳаси МДҲ мамлакатлари ҳукуматларида кўриб чиқилади ва 2020 йил ноябрь ойида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида тасдиқланиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net