МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

11.12.2020 12:07

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг навбатдаги 21-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат божхона қўмитаси маълум қилишича, видеоконференция тарзида ўтказилган мажлисда Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона хизматларининг масъул вакиллари иштирок этди.

Тадбирда МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишидаги фаолиятини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Стратегияси лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжат ўзида божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишидаги фаолиятини ривожлантиришнинг умумий мақсадлари, асосий йўналишлари ва вазифаларини акс эттиради.

Шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг янги таҳрирдаги Низоми, қўмитанинг 2021 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди.

30 банддан иборат режа нафақат ўзаро ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, божхона соҳасида жиноятчиликнинг олдини олишда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади, балки мазкур мақсадда божхона қонунчилиги бузилишини аниқлаш ва олдини олиш бўйича аниқ ташкилий ва амалий тадбирларни ҳам ўз ичига олади.

Шунингдек, режада томонларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир маълумотларни ўзаро алмашиши, божхона текширувлари ва суриштирув соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш, кинология хизматини такомиллаштириш каби масалалар ҳам устувор аҳамият касб этади.

Йиғилиш якунида  мажлиснинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net