МДҲ экспертлари Ҳамдўстлик ?жроия қўмитасида квоталарни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш масалалрини муҳокама қилди

20.07.2020 14:51

ТОШКЕНТ, 20 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида бугун Ҳамдўстлик мамлакатлари экспертлари видеоконференцалоқа шаклида МДҲ ?жроия қўмитаси раиси – МДҲ ?жроия котиби ўринбосарлари ва МДҲ ?жроия қўмитасидаги бошқа мансабдор шахслар квоталарни тақсимлаш, тайинлаш ва алмаштириш тартибини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В матбуот хизматига кўра, тадбирда Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида МДҲ ?жроия қўмитасида квоталарни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш бўйича келгусидаги ишлар шакли кўриб чиқилди.

Экспертлар йиғилиши якунида МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги мажлисида ушбу масала муҳокамасини давом эттиришга қарор қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net