Махсус вакил Aфғонистонда қатор учрашувлар ўтказди

14.02.2020 10:21

КОБУЛ, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла ?ргашев 10-12 февраль кунлари Ҳайратон, Мозори Шариф ва Кобул шаҳарларида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Сафар доирасида Президент махсус вакили Aфғонистон транспорт вазири Ямо Шамс, Балх вилояти ва Ҳайратон шаҳри, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, шунингдек, Балх вилояти ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқот чоғида Aфғонистон ?слом Республикаси транспорт вазири Ямо Шамс Президент Aшраф Ғани Ўзбекистонни Aфғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатишда бошқа давлатлар учун намуна деб билишини қайд этди.

Учрашувларда Ўзбекистон билан Aфғонистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, юкларни ташиш, транзит билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш чораларини излаш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш масалалари атрофлича ўрганилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net