"Марказий Осиё + Япония" мулоқотида иштирок этадиган ташқи ишлар вазирлари пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқ

10.08.2020 15:53

ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2020 йил 11 август куни “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг видео конференция шаклидаги навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Япония ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотеги қатнашади.

Мажлисда мулоқот иштирокчи давлатларидаги жорий эпидемиологик вазият, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net