Марказий Осиё халқаро институти ўтказган «давра суҳбати»да минтақа мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди

18.01.2021 15:34

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ж?ДУ) билан ҳамкорликда жума куни Марказий Осиё мамлакатлари билан амалий ҳамкорлик истиқболлари ва минтақавий тадқиқотларнинг долзарб масалаларига бағишланган “давра суҳбати” ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда илмий-эксперт доиралар вакиллари, жумладан, МОХ?, Ўзбекистон Республикаси  Президенти ҳузуридаги  Стратегик  ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, Ж?ДУ вакиллари қатнашди.

Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган ушбу муассасанинг асосий мақсад ва вазифалари, фаолият йўналишлари хусусида иштирокчиларга батафсил маълумот берди. Мазкур институт илмий-амалий фаолияти мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари билан боғлиқ минтақавий жараёнлар ва халқаро муносабатларни таҳлил қилиш экани қайд этилди. Бу яқин қўшнилар билан очиқ ва конструктив сиёсат юритиш, Марказий Осиёдаги минтақавий масалалар ва муаммоларни тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш  ва оқилона  ечимлар асосида  ҳал қилишдир.

«Давра суҳбати»да Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзохидов, Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматов, Туркманистонда элчиси Акмалжон Қўчқоров маъруза билан иштирок этди.

Анжуман иштирокчилари Марказий Осиё минтақасида музокаралар ва ривожланиш учун «янги ўсиш нуталарини» топиш учун майдон бўла оладиган  тузилма ташкил этиш долзарб аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Муҳокамалар давомида чуқур изланиш талаб этадиган долзарб масалалар, Марказий Осиё бўйича тадқиқотларга йўналтирилган ҳамда бирга ишлашга тайёр бўлган олимлар, амалиётчилар ва экспертлар, илмий, таълим, таҳлилий марказлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш формати белгилаб олинди.

Учрашув натижасида эксперт доиралари вакилларининг ушбу кўринишдаги мулоқотларни давом эттириш, маълумот алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Бундай амалиёт МОХ? ва ҳамкор ташкилотлар мақсадларини илгари суриши қайд этилди.

Маълумот учун, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида Марказий Осиё мамлакатлари билан кўп асрлик дўстлик алоқалари, яхши қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ва ўзаро ишончни мутаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг  энг устувор  йўналиши эканини таъкидлаган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net