Марказий Осиё халқаро институти директори ва ТIKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболл

15.04.2022 14:49

ТОШКЕНТ, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?) директори Анвар Носиров Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA) ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув чоғида МОХ? ва ТIKA ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

ТIKA ваколатхонаси раҳбарига МОХ? вазифалари, унинг фаолият йўналишлари, шунингдек, институт ўтказаётган, шу жумладан, хорижий ҳамкор ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумот тақдим этилди.

Жемалеттин Туней икки давлат етакчиларининг сиёсий иродаси туфайли Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ўрнатилган муносабатларнинг юксак даражасидан чуқур мамнуният изҳор этди.

Шунингдек, у Ўзбекистон раҳбарининг Марказий Осиёда сиёсий вазиятни тубдан яхшилаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик руҳини шакллантиришга хизмат қилаётган минтақавий сиёсатиги юқори баҳолади.

Томонлар ўзаро манфаатли бўлган, жумладан, минтақавий шаклдаги лойиҳа ва дастурларни белгилаб олиш, уларни амалга ошириш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net