Мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини ошириш масалаларига бағишланган халқаро ко

16.02.2020 10:24

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё»АА/. Шу йил 18 февраль куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини ошириш» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий Мажлис Сенати манбасига таяниб.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси томонидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан биргаликда ташкил этилган.

Халқаро конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар, суд тизими, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик миссиялар ва халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар, етакчи консалтинг компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда ислоҳотларни амалга ошириш, шунингдек таълим, фан, инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини манзилли ҳал этиш жараёнида парламент самарадорлигини ва маҳаллий ҳокимият органлари фаоллигини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий қилишга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Сурат: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net