Малайзиялик меҳмонлар Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

28.10.2021 10:49

ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Малайзиянинг ?слом цивилизацияси институти директори профессор Фариза Шам ҳамда “TV Alhijrah” давлат телеканали вакиллари Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси маркази қурилиш майдонида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси, ?слом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров малайзиялик меҳмонларга сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, ташкил этилаётган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, жумладан марказнинг фаолияти, қурилиш жараёни билан яқиндан таништирди.

Профессор Фариза Шам Ўзбекистон амалга оширилаётган янгилаиш жараёни ҳақида илиқ фикрларини изҳор қилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. ?лмий-маърифий ва маданий тадбирларга ёш тадқиқотчиларни кўпроқ жалб қилиш, ?слом цивилизацияси меросини илмий асосда ўрганиш, мамлакатлар ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш, малайзиялик ҳунармандларни Марказ қурилишига жалб қилиш юзасидан қатор лойиҳалар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар жорий йил якунига қадар мусулмон алломаларнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрнига бағишланган халқаро конференция ўтказиш, ҳар йили апрель ойида “Марказий Осиёлик мусулмон алломалар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкиллаштириш анъанасини жорий қилиш ва ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан келишувларга эришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net