Малайзиядан муносабат: Ўзбекистоннинг Туркий кенгаш саммитидаги ташаббуслари Евросиё қитъаси марказида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ми

13.11.2021 10:46

КУАЛА-ЛУМПУР, 13 ноябрь. /«Дунё» АА/. Осиё-Тинч океани технологиялар ва инновациялар университети (The Asia Pacific University of Technology & Innovation) ректори Хари Нараянана (Малайзия) «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти томонидан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8-саммитида илгари сурилган таклифлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи билан батафсил танишиб чиқдим. Шуни таъкидлашни истардимки, ушбу ташкилот замон билан ҳамнафас ривожланмоқда. Жумладан, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган таклифлар  ҳар томонлама чуқур ўйланган савдо, сармоя, «яшил» иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт-коммуникация, шунингдек, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини қамраб олди.

Ташкилотнинг жорий саммитида Ўзбекистон раҳбари туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлақонли очиб бериш бўйича ташаббусларни эълон қилди. Савдо тўсиқларини бартараф этиш ва электрон тижоратни кенг жорий этиш, ақлли шаҳарларни яратиш учун инновациялар жорий этиш, қитъалараро транспорт коридорларини ривожлантириш орқали мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтиришга қаратилган таклифларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Академик жамоатчилик вакили сифатида Ўзбекистон Президентининг яна бир таклифи – 2022 йилни туркий дунёда «Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиш ташаббуси менга жуда маъқул келди. Бу ғоянинг амалга оширилиши ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интелектуал ва ижодий лойиҳаларини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади, деган умиддаман.

?шончим комилки, Ўзбекистон томонидан Туркий кенгаш доирасида илгари сурилган жорий ташаббуслар Евросиё қитъаси марказидаги кенг маконда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net