Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон раҳбарининг «Хитой - Марказий Осиё» янги иқтисодий мулоқоти бўйича қўшма стратегияни ишлаб чиқиш ташаб

25.01.2022 10:08

КУАЛА-ЛУМПУР, 25 январь. /«Дунё» АА/. Малая университети халқаро ва стратегик тадқиқотлар кафедраси профессори Рой Антони Рожерс Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё давлатлари ва Хитой» онлайн саммитидаги маърузасида илгари сурган ташаббуслари ҳақидаги ўз муносабатини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўтган 30 йил мобайнида Ўзбекистон-Хитой муносабатлари стратегик шериклик характерига эга бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш учун мустаҳкам сиёсий асос яратилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугунги кунда Хитой нафақат «глобал фабрика», балки «глобал бозор» ҳамдир, деган фикрига тўлиқ қўшиламан. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбарининг «Хитой - Марказий Осиё» янги иқтисодий мулоқоти бўйича қўшма стратегияни ишлаб чиқиш ташаббусини ўз вақтида билдирилди, деб ўйлайман. Бу Марказий Осиё мамлакатларидан Хитойга тайёр маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмини ошириш ва замонавий Хитой технологияларини жалб этган ҳолда минтақада саноат кооперациясининг умумий маконини шакллантиришга ёрдам беради.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, транспорт инфратузилмаси Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

«Бир макон, бир йўл» ташаббусининг келажакда муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистонга Эрон, Яқин Шарқ ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатларига кириш имконияти бўлган янги халқаро қуруқлик транспорти ва транзит йўлагида стратегик ўрин олиш имконини беришига ишонаман. Шу нуқтаи назардан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиши лойиҳасини амалда амалга оширишнинг вақтлироқ бошланиши  ҳам жуда муҳимдир.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги инфратузилма лойиҳаларини хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширишга тайёрлиги ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдан доимо манфаатдор бўлган ва бундан кейин ҳам  шундай бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net