Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ЕО?К йиғилишидаги иштироки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим роль ў

21.05.2021 13:58

КУАЛА-ЛУМПУР, 21 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун видеоконференция шаклида ўтказилган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕО?К) йиғилишидаги  иштироки Малайзия ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлилий ва илмий-академик доиралари вакилларида катта қизиқишга сабаб бўлди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, «Putra» университети катта илмий ходими, «Fuoka» ёш тадбиркорлар ассоциацияси президентининг маслаҳатчиси, «Shunde» Малайзия-Хитой ассоциацияси вице-президенти, иқтисодий фанлар доктори Чи Чи Мингнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президентининг ЕО?Книнг навбатдаги йиғилишидаги иштироки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи  (ЕО??) аъзолари билан яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик қилишида муҳим аҳамиятга эга.

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари, оқилона ва мувозанатли сиёсати туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо давлатлар билан савдо айланмаси фаол ўсиб, мазкур кўрсаткичлар коронавирус пандемиясига қарамасдан деярли икки баробар ошганига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Давлат раҳбарининг юкларни транзит ташишга имтиёзлар бериш тўғрисидаги таклифи савдо алоқаларини янада кенгайтиришда жуда муҳим омил бўлади. Ташкилотга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим транзит ва транспорт маркази сифатидаги имкониятларига янада каттароқ эътибор бериши керак.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти товар, капитал ва меҳнат ресурслари ҳаракатини изчил ривожлантириш зарурлигини қайд этди. Бу жиҳатсиз, менинг фикримча, савдо-иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш деярли мумкин эмас.

Умуман, Ўзбекистон иқтисодиётининг ЕО??га аъзо давлатлар билан интеграциялашуви барча мумкин бўлган муаммоларни ҳал этиш, жумладан, савдо муносабатларидаги мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш ва янги бозорларга чиқишнинг самарали механизми бўлиб хизмат қилади, деб ҳисоблайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net