Малайзиядан муносабат: Озарбайжон Миллий Мажлиси раисининг Тошкентга ташрифи Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хи

02.04.2022 11:54

КУАЛА-ЛУМПУР, 2 апрель. /«Дунё» АА/. Малайзия Миллий университети қошидаги Малайзия ?слом цивилизацияси институти директорининг ўринбосари, профессор Ал Адиб Самурий Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафарованинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг бугунги ҳолати томонларнинг мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканидан далолат беради.

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди. Учрашувда умумий тарихий илдизлар, ягона дин, муштарак тил, маданият, анъана ва қадриятлар  мамлакатлар стратегик шериклигининг асоси бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш динамикаси жадал суръатларда ривожланиб, барқарор ўсишда давом этаётгани қувонарлидир. Менимча, мамлакатлар савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, маданият ва таълим соҳаларида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун улкан салоҳиятга эга.

Озарбайжон Миллий Мажлиси раисининг Тошкентга ташрифи Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг барча йўналишларини  янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net