Малайзиядан муносабат: “Ҳиндистон-Марказий Осиё” саммити кўп томонлама муносабатлар кун тартибини янгилаш ва самарали ҳамкорликнинг ан

28.01.2022 10:53

КУАЛА-ЛУМПУР, 28 январь. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг Осиё-Тинч океани технологиялар ва инновациялар университети раиси Пармжит Сингх «Дунё» АА учун интервьюсида 27 январь куни бўлиб ўтган «Ҳиндистон–Марказий Осиё» онлайн саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар юзасидан ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири:

- Эътиборли жиҳати шундаки, Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон ўртасида янги форматдаги бу мулоқот мамлакатлараро дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев таълим, соғлиқни сақлаш ва ахборот технологиялари соҳасидаги фаол ҳамкорлик орқали инсон капиталини ривожлантириш, иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш ва «яшил» тараққиётни рағбатлантириш, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни «Ҳиндистон-Марказий Осиё» қиррасида ҳамкорликнинг стратегик устувор йўналишлари сифатида кўрилишини таклиф этди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ташаббуслари, жумладан, Ҳиндистон–Марказий Осиё соғлиқни сақлаш форумининг ҳар йили ўтказилиши, шу каби форматдаги ?шбилармонлар кенгаши фаолиятига янги ўсувчанлик бағишлаш ва қўшма олий ўқув юртларини очиш алоҳида эътиборга лойиқ ташаббуслардир.

Мазкур саммит кўп томонлама муносабатлар кун тартибини янгилаш ва самарали ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини аниқлашга хизмат қилди, деб ҳисоблайман. ?шончим комилки, янги формат Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларининг узоқ истиқболда муштарак равнақ топишига, улкан минтақанинг тинч-осойишта ривожланишига хизмат қилади.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net