Лондонда минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди

12.09.2021 12:46

ЛОНДОН, 12 сентябрь /.Дунё АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Лондонга ташриф чоғида Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) вакиллари - «Strategic Survey» журнали муҳаррири Найжел Гулд-Дэвис, Яқин Шарқ мамлакатлари бўйича тадқиқотчи Эмиль Хокейм, Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича мутахассис Рожер Кангас билан учрашди, деб хабар  «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни минтақавий ва халқаро хавфсизликка таъсири нуқтаи назаридан ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Британиялик экспертларга Ўзбекистондаги демократик ва бозор ислоҳотлари, мамлакатнинг янада ривожланиш стратегияси ҳақида ҳам маълумот берилди. Ўзбекистоннинг долзарб минтақавий масалалар бўйича позицияси тушунтирилди.

IISS вакиллари Ўзбекистон таҳлилий марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, илмий семинар ва конференциялар ўтказиш, шунингдек мақолалар эълон қилишга қизиқиш билдирди.

IISS халқаро хавфсизлик муаммоларини ўрганиш соҳасида дунёдаги етакчи «ақл марказлари»дан бири ҳисобланади. ?нститут мудофаа ва хавфсизлик соҳасида «The Military Balance», «Adelphi Papers», «Strategic Survey», «Survival», «Strategic Dossier» и «Strategic Comments» каби журналларни нашр этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net