Лондонда Буюк Британия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари ўринбосари билан музокаралар ўтказилди

07.07.2020 13:51

ЛОНДОН, 7 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов билан Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари – халқаро тараққиёт вазири Венди Мортон хоним ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва тараққиёт истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида  видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар  чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, COVID-19 пандемияси муаммосини самарали ҳал этиш, сиёсий алоқалар ва парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, халқаро ташкилотлар доирасида, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмаларида ўзаро муносабатларни янада жадаллаштиришга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Британиянинг юқори мартабали дипломати, Бирлашган Қироллик ташаббуси билан жорий йилнинг июнь ойи бошида вакциналарга бағишланган халқаро саммит муваффақиятли ўтказилганини қайд этди.

Венди Мортон хоним фикрига кўра, саммит доирасида дастлаб режалаштирилган 7,4 миллиард АҚШ доллари ўрнига 8,8 миллиард доллар миқдорида донор маблағлари йиғилган.

Ўз навбатида, Венди Мортон хоним Британия тадқиқот марказлари ва фармацевтика компанияларининг коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишда улкан ютуқларга эришганини айтиб ўтди. Шунингдек, у Буюк Британия ривожланаётган мамлакатларни COVID-19 га қарши вакциналар билан таъминлашга ёрдам беришни режалаштираётганини ҳам маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net