Леонид Маринич: Ўзбекистон халқаро ҳамкорлик учун очиқ

25.01.2020 10:40

ТОШКЕНТ, 25 январь, /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат парламентига йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари диққат марказида турибди.

Хусусан, Беларусь Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномаси нафақат Ўзбекистон, балки у билан ҳамкорлик қилаётган барча давлатлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

– Ушбу Мурожаатнома мамлакатнинг ички ривожланиш ва ташқи алоқаларини мустаҳкамлаш вазифаларини белгилаб берди. Унда Ўзбекистон салоҳиятини ривожлантиришнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Жорий йилнинг ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши мамлакатни янада тараққий эттиришга ҳисса қўшади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу Мурожаатномада янги ҳукумат ва парламентнинг вазифалари аниқ кўрсатилди. Бу Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорликка очиқ эканини яна бир бор тасдиқлайди. Белгиланган вазифаларнинг тўлақонли амалга оширилиши эса мамлакатингизни халқаро майдонга қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, автомобилсозлик ва бошқа соҳаларда рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотлар таклиф қилишга имкон беради.

Эълон қилинган устувор вазифалар яқин йилларда халқ манфаати, мамлакат тараққиёти йўлида изчил рўёбга чиқарилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net