Латвиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти оммавий ахборот воситаларини ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантириш бўйича қатъий қарорини э

23.02.2021 15:40

Р?ГА, 23 февраль. /«Дунё» АА/. «LETA» миллий ахборот агентлигининг чет эл янгиликлари бўлими муҳаррири Алвис Эглитис Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК)нинг 46-сессиясидаги нутқи тўғрисида «Дунё» АА берган инвервьюсида республиканинг ?ҲКга сайланиши, шубҳасиз, жаҳон ҳамжамияти томонидан Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришлар ва мамлакатнинг халқаро обрўси тан олинганидан гувоҳлик бермоқда, деб таъкидлади.

Таниқли журналистнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантиришга қаратилган трансформация жараёнини изчил амалга оширмоқда. У, шунингдек, республика раҳбари томонидан бошланган кенг кўламли ислоҳотларсиз бундай ютуқларга эришиб бўлмаслигини билдирди. Айниқса, жаҳонда давом этаётган пандемиянинг одамлар ҳаётига салбий таъсири авж олган ҳозирги даврда бу жараёнлар яққол намоён бўлди.

Алвис Эглитис Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари, шу жумладан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?ҲК сессиясидаги маърузасида илгари сурган оммавий ахборот воситалари тўғрисида кодекс ишлаб чиқиш таклифи ниҳоятда муҳимлигини қайд этди. Латвиялик журналистга кўра, ушбу саъй-ҳаракатларга Ўзбекистоннинг демократия ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги глобал интилишларни қўллаб-қувватлаши сифатида қараш керак.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net