Латвиядан муносабат: Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича минтақавий етакчи мамлакатдир

10.07.2021 11:54

Р?ГА, 10 июль. /«Дунё АА/. Латвия халқаро алоқалар институти директори, Марказий Осиё бўйича етакчи мутахассис Андрис Спрудс «Дунё» АА учун шарҳида 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар»  юқори даражадаги халқаро конференциясидан кутилаётган натижаларга тўхталди.

“Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси Осиё қитъасининг маркази ҳисобланади. Ушбу икки минтақанинг ривожланиш йўналиши глобал барқарорлик ва ўсиш учун катта аҳамиятга эга, - дейди у. – Ушбу ҳудуд халқаро сиёсат ва глобал барқарорлик учун  ҳам муҳим минтақадир. Шу муносабат билан Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро анжуман нафақат минтақавий, балки глобал ривожланиш, халқаро ҳарбий контингент Афғонистонни тарк этаётган бир пайтда минтақа барқарорлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш нуқтаи назаридан  жуда долзарб ҳисобланади.

Анжуманда нафақат минтақавий барқарорлик масалалари, балки ўзаро савдо-сотиқ, боғлиқлик ва гуманитар алоқаларнинг истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон намойиш этаётган минтақавий етакчилик жаҳон миқёсида глобал тараққиёт ва ҳамкорликка таъсир кўрсатувчи ўзаро ҳамкорлик, шериклик ва минтақавий осойишталикни, барқарорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилиш, шунингдек,   мамлакатлар ва халқларнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамиятга эга”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net