Коронавирус карантини муддати якунига етган фуқаролар уйига кузатилди

19.02.2020 15:16

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё АА»/. Турли мақсадларда Хитойда сафарда бўлган жами 584 нафар ватандошимиз жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари учта чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келиниб, “Бўстон” санаторийсида ва бошқа тиббиёт муассасаларида жойлаштирилган эди. 18 февраль куни 294 нафар фуқаро уларнинг карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйига кузатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига таяниб.

Шу ўринда қайд этиш керакки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда, Хитойдан қайтиб келган фуқароларимиз 14 кун давомида халқаро санитария-эпедимиология талаблари асосида қатъий карантин ҳолатида сақланди. Шу давр якунига қадар тиббий кузатув ва махсус лаборатория текширувлари тўлиқ, халқаро стандартлар бўйича олиб борилди. Карантинда бўлган фуқаролар биринчи кун ва инкубация даврининг тугаши билан, яъни икки марта коронавирус инфекцияси бор-йўқлигини аниқлаш бўйича вирусологик лаборатория текширувларидан ўтказилди. Таҳлил натижалари бирор фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси йўқлигини аниқлаб берди.

– “Бўстон” санаторийси тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланди. Кузатув олиб бориш учун тегишли тиббий жиҳозлар ва зарур дори воситалари билан таъминланди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитания-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов. – Хусусан, коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилиб, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди. Соҳанинг етук мутахассислари томонидан Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган фуқаролар алоҳида назорат остида бўлиб, мунтазам тиббий текширувлардан ўтказилди.

Барча муассасаларда юқумли касалликлар бўйича малакали вирусолог, эпидемиолог ва бошқа етакчи шифокор-мутахассислар иш олиб борди. Улар карантин муассасасида белгиланган муддат якунига етгунга қадар фаолият юритди. Шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимлари жалб этилиб, улар алоҳида биноларга жойлаштирилди.

– Бу ерда бизга 14 кун давомида жуда яхши қарашди, – дейди бухоролик ?лҳом Қурбонов. – Шифокорлар жуда хушмуомалалик билан кайфиятимизни кўтаришга ҳаракат қилди. Ҳар куни бизни икки мартадан текширувдан ўтказиб туришди. Бўш вақтимизни унумли ўтказиш учун ҳам барча шароитлар яратиб берилди. Бу ерга келиб барча хавотирларимиз тумандек тарқаб, қалбимизни фахр-ифтихор ҳисси эгаллади. Мана шундай юртнинг фарзанди эканлимиздан ғурурландик. Эрта-индин карантин муддати якунига етиши муносабати билан бошқа тиббиёт муассасаларидаги Хитойдан олиб келинган фуқароларимиз ҳам ўз уйларига кузатилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net