Конрад Аденауэр жамғарма сайтида Президент Мурожаатномаси бўйича мақола эълон қилинди

13.02.2020 14:17

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё»АА/. Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғармаси веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Президентимиз Шавкат Мирзиёев депутатлар ва сенаторларга мурожаат қилиб, ички ва ташқи сиёсатда муҳим йўналишлар, жумладан, камбағаллик ва коррупцияга қарши кураш, қонун устуворлигига эришиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни рақамлаштириш, инвестицияларни жалб қилиш борасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифаларни белгилаб бергани қайд этилади.

“Ўзбекистонда 2020 йил ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб қилинди. Шу муносабат билан ишлаб чиқилаётган «Ўзбекистон – 2030» дастурига мувофиқ, мамлакатда миллий иқтисодиётни комплекс модернизация қилиш режалаштирилган”, дея қайд этилади мақолада.

Шунингдек, унда Ўзбекистон минтақада иқтисодий етакчиликка интилаётгани, макроиқтисодий барқарорлик, инфляцияга қарши кураш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида монополиядан чиқариш, нархларнинг давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш ва яширин иқтисодиётга чек қўйиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилишга алоҳида урғу берилаётгани келтирилади.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади – пахта ва ғалла сотиб олишда бозор механизмларини жорий қилиш, давлат буюртмалари амалиётини бекор қилиш, дея таъкидланади.

Германия фонди Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича мустақил орган тузиш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, янги Фуқаролик, Жиноий, Жиноий ва Маъмурий кодексларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатда эркин яшаш ҳуқуқи кафолатларини таъминланишдаги ишларни ижобий баҳолайди.

«Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан стратегик шерикликни мустаҳкамлашга интиляпти. Шунингдек, Россия, Хитой, AҚШ, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Европа ?ттифоқи мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда», дейилади мақолада.

Жамғарма сайтдаги мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатнинг хорижий сармоядорлар учун ишончли инвестиция ҳудуди сифатидаги жозибадорлигини оширишга қаратилгани юзасидан фикрлар билдирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net