К?ЕВ, 13 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов 11 декабрь куни М

13.12.2020 10:22

ДЕҲЛ?, 13 декабрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ҳиндистон олий даражадаги виртуал саммитини Ҳиндистон ишбилармон доиралари катта қизиқиш билан қарши олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси бош котиби ўринбосари Маниш Сингхал саммит якунларига ўз фикр-мулоҳазалари билдириб қуйидагиларни қайд этди:

- Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида онлайн-мулоқотнинг ташкил этилиши биз учун жуда муҳим ва қувончли воқеадир, - деди у. - Бу, албатта, икки дўст халқ ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришда муҳим амалий қадам ҳисобланади.

Охирги 2-3 йил давомида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар, хусусан савдо ва инвестицион ҳамкорлик кўлами сезиларли даражада кенгайди.

Олий даражадаги виртуал саммит доирасида ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, молиявий-техник кўмак, божхона масалалари ва савдони техник тартибга солиш, яъни стандартизация, бўйича имзоланган ҳужжатлар алоҳида эътиборга молик. Қолаверса, мазкур олий даражадаги тадбир ўзаро савдо ҳажмларини кенгайтиришда муҳим омил бўлган транспорт масалаларини ҳал қилишга замин яратди.

Ўйлайманки, саммит давомида эришилган келишувлар, имзоланган ҳужжжатлар савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ўз томонидан мазкур йўналишлардаги алоқалар кўламини кенгайтириш бўйича Ўзбекистондаги яқин ҳамкоримиз – Савдо-саноат палатаси билан фаол ишлар олиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес ва тадбиркорлик форумини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолаш орқали бу борадаги алоқаларимизни янги босқичга кўтардик. Ушбу форум савдо-иқтисодий ва инвестицион муносабатларни ривожлантириш, тадбиркорлар дуч келаётган турли масалаларга ечим топиш, уларга кўмаклашишга қаратилган.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонлик барча ҳамкорларимизни, тадбиркорларни 2021 йил февраль ойида онлайн шаклда ташкил этиладиган “Namaskar Eurasia Expo” кўргазмасида фаол иштирок этишга таклиф этаман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net