Кичик Евгений Примаков Россия федерал агентлигига раҳбар этиб тайинланди

26.06.2020 11:34

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/.  Россия Федерацияси Президенти қарори билан Евгений Примаков МДҲ, чет элда яшаётган ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик ишлари бўйича федерал агентлик (“Россотрудничество“) раҳбари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири www.kommersant.ru манбасига асосланиб.

Мазкур агентликка етакчилик қилиб келган Элеонора Митрофанова бундан аввалроқ Россия Ташқи ишқи ишлар вазирлигининг махсус ишлар бўйича элчиси лавозимига тайинланганди.

Евгений Примаков 1976 йил туғилган. У машҳур сиёсатчи, академик Евгений Максимович Примаковнинг неварасидир. Кичик Примаков шу вақтга қадар оммавий ахборот воситаларида, БМТ тизимида ишлаган ва Россия думаси депутати бўлган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net