«Катта еттилик» (G7) нинг навбатдаги саммити давлат раҳбарларининг иштирокида ўтказилади

18.01.2021 15:32

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Буюк Британия жорий йил 11-13 июнь кунлари «Катта еттилик» (G7) саммити давлат раҳбарларининг иштироки билан ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА маълумотига таяниб.

«Deutsche Welle»да қайд этилишича, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон баёнотида кейинги тахминан икки йилда давлат раҳбарлари илк марта юзма-юз мулоқот қилишини эслатган.

 Мазкур саммит Англия жануби-ғарбидаги Корнуолле ҳудудидаги Карбис Бэй шаҳарчасида ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Бу вақтга келиб АҚШ президентлигига киришганига ярим йил бўлувчи Жо Байден саммитда илк марта қатнашса, Германия канцлери Меркелнинг бундай форумдаги охирги иштироки бўлади.

Маълумот учун, “Катта еттилик” (G7) халқаро клуб мақомига эга бўлиб, АҚШ, Буюк Британия, Франция, ?талия, Канада, Германия ва Японияни ўз ичига олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net