Кан Чжэ КВОН: Жанубий Корея Ўзбекистоннинг барча режаларини қўллаб-қувватлашга тайёр

26.01.2020 11:26

ТОШКЕНТ, 26 январь. /«Дунё» АА/. Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чжэ КВОН «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўйича қуйидагича фикр билдирди.

– Кенг қамровли ва мамлакат ҳаётининг атрофлича таҳлили келтирилган ушбу Мурожаатномани диққат билан тингладим. Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида мамлакатнинг замонавий ривожланиш истиқболларини белгилаб берди.

Хусусан, коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасидаги ташаббуслар менда катта таассурот қолдирди. Зеро, коррупция инвестиция йўлидаги катта ғовдир. Ўйлайманки, бу хорижий инвесторлар, жумладан, Жанубий кореялик ишбилармонлар учун ҳам Ўзбекистон бозори сари яна бир йўл очади.

Таълим тизимида шериклик мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкамланаётган ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналишидир.

Бугун таълим тизимини ислоҳ қилиш мамлакат олдида турган ва шошилинч чора кўрилиши керак бўлган соҳадир. Шундай бўлса-да, мақсадли натижаларга эришиш учун таълим тизимидаги ўзгаришларнинг босқичма-босқич амалга оширилишини олқишлаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг барча режаларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлашни истардим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net