Жума куни “Европа ?ттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашуви бўлиб ўтади

11.06.2020 09:58

ТОШКEНТ, 11 июнь. /“Дунё”/ АА. 2020 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган “Европа ?ттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашувида иштирок этади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Т?В Матбуот хизматига таяниб.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳаларда “Марказий Осиё – Европа ?ттифоқи” мулоқотини мустаҳкамлаш, жумладан пандемия шароитида алоқаларни фаоллаштириш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилади.

Учрашувда коронавирус инфекциясининг (COVID-19) тарқалишига қарши қўлланилаётган амалий чораларга алоҳида эътибор қаратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net