ЖСТга аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнлари янада чуқурлаштирилади

06.01.2022 11:23

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш вазифалари ҳам ўрин олган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Фармон лойиҳасида ЖСТга аъзо давлатлар билан музокаралар ўтказиш  вазифалари ўрин олган.

Унга кўра, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ ва кўп томонлама савдо тизими соҳасидаги салоҳиятини ошириш  назарда тутилмоқда.

Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари ва интеллектуал мулк ҳимояси соҳаларида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларининг талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш режалаштириляпти.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишининг металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат, автомобиль ишлаб чиқариш соҳаларига таъсири бўйича маълумотлар тайёрланади.

Бундан ташқари, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш вазифалари доирасида қуйидаги вазифалар белгиланмоқда:

-ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ борасида салоҳиятини ошириш;

-Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишининг миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш;

-ЖСТ қоидаларига мувофиқ бўлган ички бозорни нотариф чоралар орқали ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш;

-ЖСТ қоидаларига мувофиқ бўлган экспортни қўллаб-қувватлаш ва субсидиялаш чораларини ишлаб чиқиш;

-ЕО?? бозорига самарали кириш учун техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштириш масалалари бўйича миллий сиёсатни ?ттифоқ тажрибаси асосида янада такомиллаштириш;

-ЕО?? тўғрисидаги шартномани чуқур таҳлил қилиш ва тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;

-ЕО??нинг умуммиллийдан устувор бўлган савдо сиёсатини ҳамда учинчи давлатлар билан келишувларини ўрганиш.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net