ЖССТ билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

11.02.2020 16:26

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўз лавозимига киришгандан кейин хорижга илк расмий ташрифини Ўзбекистондан бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғликни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Ташриф доирасида Ханс Клюге Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди. Унинг қайд этишича, Ўзбекистон юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашда Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилардан ҳисобланади.

Тадбирда ЖССТ ва Ўзбекистон соғлиқни сақлашнинг кўплаб муҳим масалаларида яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётгани қайд этилди. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда ЖССТ экспертлари фаол иштирок этди. Халқаро экспертлар кўмагида соғлиқни сақлашни молиялаштириш, мажбурий тиббий суғурта ва электрон соғлиқни сақлаш тизимини жорий этиш, соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар, саломатлик учун зарарли бўлган одатларга қарши курашда самарали чоралар кўрилмоқда.

Анжуманда Сирдарё вилоятида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ёрдамида тиббий хизматларнинг янги моделлари бўйича қўшма синов лойиҳа бошлангани маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган икки йиллик ҳамкорлик битими имзоланди.

Маълумот ўрнида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти БМТнинг ихтисослашган нуфузли муассасаси бўлиб, унга 194 та давлат аъзо. Дунёда аҳоли соғлиғини сақлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ташкилотнинг асосий вазифасидир. Европа минтақавий бюроси эса тузилманинг дунёнинг турли ҳудудларидаги олти минтақавий идорасидан биридир. Буюрга 53 та мамлакат, жумладан, Ўзбекистон ҳам аъзо.

Ханс Клюге 2019 йил йил сентябрь ойида Даниянинг Копенгаген шаҳрида ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг 69-сессиясида ушбу лавозимга муносиб кўрилди ва жорий йил февралидан ўз лавозимига киришди. Ханс Клюге бундан 20 йил аввал Ўзбекистонда, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида сил касаллигига қарши кураш йўналишида фаолият олиб борган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net