Бу йил Ўзбекистонда 6 миллион 400 минг тоннадан ортиқ ғалла ҳосили етиштирилди

24.07.2020 11:38

ТОШКЕНТ, 24 июль. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда  кеча  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ ва сув хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича белгиланган  вазифалар ижроси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Шу муносабат билан Президентимиз  Шавкат Мирзиёев барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва кластерлар ходимларига халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдирди.

– Умуман олганда, қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш ва соҳада бозор иқтисодиётини кенг жорий этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, устувор вазифалар белгилаб берилган. Уларнинг ижроси мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига, энг асосийси, халқимизнинг кайфияти ва турмуш тарзига таъсир кўрсатадиган жуда муҳим масала, – деди Шавкат Мирзиёев.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net