JICA президенти ўзбекистонлик талабаларга онлайн-маъруза ўқиди

05.11.2021 16:43

ТОК?О, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонлик талабалар ва ўқитувчилар учун “JICA Chair” лойиҳасини амалга ошириш доирасида мазкур ташкилот президенти Шиничи Китаока томонидан “Мейжи инқилоби: Кенг кўламли модернизациянинг бошланиши” мавзусида онлайн-маъруза ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва “?пак йўли” туризм халқаро университетининг 200 дан зиёд талаба ва ўқитувчиси қатнашди.

Ш.Китаока тингловчиларга Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати, “JICA Chair” лойиҳасининг моҳияти ва иштирокчилар томонидан видео орқали олдиндан ўзлаштирилган Мейжи инқилоби мавзусидаги дарс бўйича ўзининг фикр-мулоҳазалари ва қарашлари ҳақида сўзлаб берди.

?штирокчилар Япониянинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларидаги ривожланиш тарихининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан мамлакатда давлатчиликнинг ташкил этилиши, дастлабки ривожланиш даврида иқтисодиётда қишлоқ хўжалигининг ўрни, илм-фан ва таълимнинг мамлакат ривожига қўшган ҳиссасига оид саволларга жавоб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net