Женевадан муносабат: Ўзбекистон cўнгги йилларда жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш борасида катта ютуқларга эришди

23.02.2021 15:39

ЖEНEВА, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК) 46-сессиясидаги иштироки оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган манбаларда, шу жумладан, тадбир бўлиб ўтган халқаро ҳамкорликнинг энг йирик маркази - Женевада ҳам кенг ёритилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 Хусусан, Швейцария Пресс-клуби тарқатган хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг нутқида мамлакатнинг ?ҲК аъзоси сифатида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга қатъий содиқлиги, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойил ва меъёрларини ҳимоя қилиши тасдиқланди.

Материалда Ўзбекистон ташаббуслари, хусусан, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, Ўзбекистонда сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳақидаги режалари ҳақида сўз юритилган. Қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо йўл қўймаслик, одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган ноқонуний ҳаракатларни йўқ қилишга қаратилган интилиш, Ўзбекистоннинг Қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш нияти, шунингдек, БМТнинг Қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачисини мамлакатга таклиф этишга тайёргарлик кўрилаётганига алоҳида эътибор қаратилган.

Швейцария Қўшма савдо палатаси ўзининг расмий веб-сайтида Ўзбекистон Президенти нутқининг иқтисодий жиҳатларига бағишланган мақола нашр этди.

«Ўзбекистон Президенти аёллар тадбиркорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда», деб номланган мазкур материалда бугунги кунда республикада барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу саъй-ҳаракатлар жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинаётгани қайд этилган.

Нашрда, шунингдек, Ўзбекистон сўнгги йилларда жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш масалаларида улкан ютуқларга эришгани баён этилган. Ушбу тенденциялар ҳам халқаро кўламда кенг эътироф этилмоқда.

Жумладан, «The Economist» журнали Ўзбекистонни 2019 йилда «Йил мамлакати» деб эълон қилди. «Global Doing Business» рейтингида республика 166-ўриндан 69-ўринга, ?қтисодий эркинлик индекси бўйича 152-ўриндан 114-ўринга кўтарилди.

«Швейцария Қўшма савдо палатаси мамлакатнинг бизнес ҳаётида аёлларнинг ролини оширишга ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилишга тайёр», - дейилади мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net