?талиядан муносабат:Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари республиканинг халқаро ҳамжамиятдаги алоҳида ўрнидан гувоҳлик бермоқда

23.02.2021 15:21

Р?М, 23 февраль. /«Дунё» АА/. ?талияда Ўзбекистон Президентининг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК)нинг 46-сессиясидаги нутқи кенг жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Жумладан, Европа аёллар лоббиси ?талия мувофиқлаштирувчи қўмитаси президенти Мария Людовика Боттарелли Транквилли-Леале «Дунё» АА берган  интервьюсида қуйидагиларни таъкидлади:

- Қўмитамиз Президент Шавкат Мирзиёевга ўз нутқида гендер тенглиги, аёлларнинг ижтимоий, сиёсий ва ишбилармонлик ҳаётидаги ролини тубдан ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратгани учун ўз миннатдорлигини билдиради. Шу билан бирга, биз иқтисодий ва ижтимоий нуқтаи назардан аёлларнинг мавқеини яхшилашда Ўзбекистон ҳукумати ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигимизни тасдиқлаймиз.

Ўзбекистон Президентининг жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказиш бўйича ташаббусларини мамнуният билан қабул қилдик. Бу Ўзбекистоннинг ушбу стратегик соҳадаги етакчи ролини яна бир бор тасдиқлайди. Аёллар мулоқотини тарғиб қилиш минтақада тинчлик ва тараққиётни таъминлашга муҳим ҳисса қўшади.

Бундан ташқари, яқинда қабул қилинган Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги янги қонуннинг аҳамияти таъкидлашни истайман. Бу муҳим қадам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилишга бўлган ирода ва мажбуриятнинг яққол тасдиғидир.

Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳаси ва Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш жамият келажаги учун ниҳоятда муҳим ташаббуслар бўлиб, улар халқаро ҳамжамиятдаги алоҳида ўрнидан гувоҳлик бермоқда.

Шунингдек, биз фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари учун кодекс тайёрлаш ҳамда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборни мамнуният билан қабул қиламиз.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида яна кўплаб муҳим мавзуларга тўхталиб ўтилди, бу яна бир бор Ўзбекистоннинг ?ҲК аъзоси сифатида ушбу соҳада инсон ҳуқуқлари  бўйича халқаро стандартларга риоя қилиш борасидаги юксак садоқатидан далолат бермоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net