?тaлиядaги эпидемиологик вазият сабаб Ўзбекистон элчихонасида тезкор штаб тузилди

06.03.2020 15:06

ТОШКЕНТ, 6 март. /“Дунё” АА/. ?талия ҳудудида COVID-19 коронавируси тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги элчихонаси ҳузурида Тезкор штаб тузилди. Унинг аъзолари ватандошлар билан мунтазам мулоқотда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Ўзбекистонлик талабалар учун “Телеграм” мессенжерида 2 та – “Наши студенты в ?талии” ва “Tashkent-Torino-2019/2020” гуруҳи очилди.

Хабарда қайд этилишича, жорий йил 6 март куни ҳолатга кўра, ?талиядаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилмаган.

Элчихонанинг маълум қилишича, ?талиядаги Консулликда жами 866 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳисобга олинган.

Эпидемия билан боғлиқ ҳолат сабабли ўзаро келишувга биноан, мамлакатимиз вазирлик ва идоралари, шунингдек, ҳудудлар вакилларидан иборат делегацияларнинг 20 дан ортиқ сафарлари кейинроққа кўчирилди. Ҳамкор давлат компаниялари вакилларининг мамлакатимизга ташрифлари қолдирилди.

Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган Тезкор штаб аъзоларининг телефон рақамлари:

Aбдулазиз Aбдуғаниев

Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи

+390687775827  

  +393441124141

Мунира Низамова

Консул, биринчи котиб

+390687775739

  +393356080226

Достон Омонов

Атташе

+390687775724

  +393358155529

Хушнуд Aртиков

“Uzbekistan Airways”нинг ?талиядаги вакили

+390642014811
  +393476994402

Элчихонанинг интернет-ресурслари:

Веб-сайт: http://italia.mfa.uz/

Электрон почта: ambasciata@uzbekistanitalia.org

Фаcебоокдаги саҳифа: www.facebook.com/ UZEmbassyItaly/

Элчихона манзили: Ambasciata dell’Uzbekistan in Italia. Via Pompeo Magno 1, 00192 Roma

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net