?сроиллик экспертлар: Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномаси мамлакат учун катта ютуқ

26.01.2020 11:27

?СРО?Л, 26 январь. /«Дунё» АА/. ?сроил эксперт-таҳлил доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўйича ўз фикр ва муносабатларини билдиряпти, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Владимир МЕСАМЕД, Қуддусдаги Яҳудийлар университети ўқитувчиси:

– Ўзбекистонда чорак аср яшадим, Тошкентда таҳсил олиб, шарқшунос сифатидаги илк фаолиятимни бошлаганман. Фарзандларим ҳам ўша ерда дунёга келган. Шу боис Ўзбекистондаги ҳар бир воқеа мен учун муҳим ва доим эътиборим марказида.

Сафарларим чоғида мамлакатдаги ўзгаришларга бевосита гувоҳ бўлмоқдаман. 2019 йилда уч бор Ўзбекистонга сафар қилдим, парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этдим. Айтишим мумкинки, бугун Ўзбекистон ривожланишнинг янги босқичида одимламоқда. Буни мамлакатнинг халқаро миқёсда «Йил мамлакати» деб эътироф этилгани ҳам яна бир бор тасдиқлайди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини мамлакат учун катта ютуқ дейиш мумкин. Унда барча соҳаларда чуқур ислоҳотларни амалга ошириш белгиланган. Давлат раҳбари илм-фан, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, илм-фанни ишончли молиялаштириш халқаро стандартларга жавоб берадиган кўп босқичли таълим тизимини яратишга имкон беради. Шу орқали мамлакатда барча соҳаларда малакали кадрлар тайёрлаш мумкин.

Президентнинг олий таълимда давлат грантлари сонини ошириш тўғрисидаги қароридан таъсирландим. ?лмга чанқоқ ёшлар учун бу катта имконият. Хорижий олий ўқув муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантиришни кенгайтириш ҳам муҳимдир. Бугун Ўзбекистон билан ?сроил олий таълим даргоҳлари ўртасида ана шундай алоқалар йўлга қўйилган.

?сроил рақамли иқтисодиёт соҳасида илғор тажрибага эга. Таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик ҳамкасблар билан бу борадаги ютуқлар билан алмашишимиз мумкин.

Зеев ЛЕВ?Н, Қуддусдаги Яҳудийлар университети ҳузуридаги Турмэна номидаги  тинчликни тарғиб қилиш тадқиқот институтининг Марказий Осиё бўлими раҳбари:

– Парламентга бўлган сўнгги сайлов Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ислоҳотларни олиб боришга бўлган қатъий интилишини намоён этди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Унда давлатнинг 2020 йил ва яқин истиқболга мўлжалланган мақсадлари белгилаб берилди. ?қтисодиётда давлат улушини камайтириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, камбағалликка қарши курашиш воситаси сифатида бандлик муаммоларини ҳал этиш, тиббий хизмат сифатини ошириш шулар жумласидан.

Мурожаатномада мамлакатни ривожлантиришнинг кенг қамровли стратегияси акс этган. Ўзбекистонда кейинги йиллардаги шиддатли ўзгаришлар кўламини кузата туриб, янги таркибдаги парламент ва ҳукумат аъзолари жорий вазифаларни ҳам муваффақиятли амалга оширишига ишонамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net