?спаниядан муносабат: Ўзбекистон улкан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича етакчи давлатга айланмоқда

05.03.2021 13:39

МАДР?Д, 5 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (?ҲК) 14-саммитида илгари сурган ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакат ва ташкилотнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашнинг муҳим омилига айланади. Ушбу фикр халқаро ижтимоий-сиёсий ва ишбилармон доиралар вакиллари томонидан билдирилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири .

Хосе Мария Чикийо, ЮНEСКОнинг «?пак йўли» халқаро дастури раҳбари:

- Президент Шавкат Мирзиёев минтақавий иқтисодий ривожланиш устуворлигини эътироф этиб, буьун дунёга узоқни кўра билиш қобилиятини яна бир бор намойиш этди.

Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, «?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳудуди – бу тарихи, дини, маданияти ва қадриятлари муштарак, улкан имкониятларга эга бўлган умумий минтақадир».  Афсуски, пандемия жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Бу борада ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида гапириб, Ўзбекистон раҳбари COVID-19 кучли ва заиф томонларимизни, бир-биримизга нақадар боғлиқ эканимизни, иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаш заруратини яққол кўрсатганини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президентининг минтақа салоҳиятини бирлаштиришга қаратилган ташаббуслари жуда долзарбдир.

Хесус Хил, Мадрид автоном университети профессори, шарқшунос:

- Ўзбекистон Президентининг сўнгги йиллардаги нутқларининг таҳлили биз учун минтақавий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича илгари сурилган ташаббусларнинг стратегик изчиллигини намойиш этмоқда. Ўзаро савдо ва инвестицияларни янада ривожлантириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамалаш ва бошқа кўплаб таклифлар Ўзбекистон Президентининг кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал қилишда комплекс ёндашувига ишора қилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари ўзининг стратегик дунёқараши билан долзарб ички муаммоларни ҳал қилмоқда, минтақанинг умумий келажагини биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан белгилашга интилмоқда.

Ўзбекистон аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган улкан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича етакчи давлатга  айланмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net