?спаниядан муносабат: Ўзбекистон-Қирғизистон олий даражадаги саммитининг якунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё йўналиши

13.03.2021 13:46

МАДР?Д, 13 март. /"Дунё" АА/. ?спания эксперт-таҳлил доиралари вакиллари Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи натижаларини юқори баҳоламоқда. Таҳлилчилар ушбу воқеа икки томонлама муносабатларга қўшимча туртки беришини таъкидламоқда, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ЮНEСКОнинг ?пак йўли халқаро дастури президенти, Конгресснинг Халқ партияси номидан собиқ аъзоси Хосе Мария Чикийонинг сўзларига кўра, Қирғизистон раҳбари давлат ташрифи якунлари "Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё йўналишидаги дипломатиясининг муваффақиятини акс эттирмоқда".

"Ўзбекистон Президенти тўрт йил ичида яхши қўшничилик, ўзаро ҳамкорликнинг муҳим масалаларини ҳал қилиш учун мустаҳкам пойдевор яратди", - деди у.

Эксперт Президентлар ўртасида муҳокама қилинган қатор масалалар (савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар ва транзит-транспорт соҳалари) ўзаро муносабатларнинг стратегик хусусиятини тасдиқлашини таъкидлади.

Хосе Чикийо икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги давр бошланаётганини эътироф этди. Давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси, икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами (22 та ҳужжат) имзолангани кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади, узоқ муддатли стратегик шерикликдан дарак бермоқда.

«?кки қўшни давлат раҳбарлари Марказий Осиёда сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланишга содиқ эканини тасдиқлаганига эътибор қаратган ҳолда, мен ўзаро электр энергияси етказиб бериш ва Қирғизистонда гидроэнергетика иншоотларини қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилганини алоҳида таъкидлашни истардим», - дея хулоса қилди эксперт.

Мадрид автоном университети шарқшунос профессори Хесус Хил Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи икки халқ ўртасидаги азалий биродарлик алоқаларини намойиш этаётганини қайд этди.

?кки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати тўғрисида гап кетганда, шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон савдо-иқтисодий жиҳатидан минтақада босқичма-босқич етакчилик мавқеига эришмоқда. Қўшни давлатлар минтақа марказида жойлашган мамлакат билан барча соҳаларда фаол ҳамкорлик қилиши керак, деб ҳисоблайди эксперт.

?кки давлат вакиллари ўзаро муносабатларнинг стратегик моҳиятига садоқатни ўз баёнотларида тасдиқлади. Бу эса Марказий Осиёда минтақавий ривожланишнинг яхши қўшничилик ва қардошлик руҳи мавжудлигини ёрқин ифода этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net