?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Марказий Осиёнинг энг яхши таҳлил марказлари ўнталигидан жой олди

10.02.2020 13:34

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /Дунё АА/. АҚШнинг Пенсильвания университети дунёдаги етакчи илмий марказларнинг “Global Go To Think Tank Index Report 2019” рейтингини тақдим этган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг жамоатчилик билан алоқалар хизмати маълумотига таяниб.

Рейтинг натижаларига кўра, ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Марказий Осиёдаги энг яхши 63 тадқиқот ва таҳлил институти орасида 10-ўринни эгаллаган. Ўтган йилга нисбатан марказ бир поғона ва 2016 йилга нисбатан уч поғона юқорига кўтарилган.

Рейтингга мамлакатимиздаги яна бир нечта таҳлил маркази киритилган. Хусусан, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти 26-ўринни ва “Таҳлил” ижтимоий тадқиқотлар маркази 33-ўринда қайд этилган.

Тадқиқот муаллифлари Ўзбекистонда 12 та илмий марказ мавжуд, деб ҳисоблашган. Ҳисоботда билдирилишича, Қозоғистонда 31 та, Қирғизистонда 28 та, Тожикистонда 7 та илмий-таҳлилий марказ фаолият кўрсатмоқда. Туркманистон ушбу рейтингга киритилмаган.

2008 йилдан буён дунёдаги илмий-таҳлилий марказларнинг “Global Go To Think Tank Index Report” йиллик рейтинги эълон қилинмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net