?ордания элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда

18.09.2020 13:38

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган ?ордания элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида келтирилишича, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, БМТ ҳамда ?слом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини оширишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, томонлар икки давлат ўртасида ?шбилармонлар қўшма кенгашини тузиш бўйича фикр алмашди.

Учрашув якунида Вазир Элчининг Ўзбекистон ва ?ордания ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни изчил ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ, ўз навбатида, Ўзбекистонда самарали фаолият юритишида қулай шароитлар яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

Маълумот ўрнида, Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ 2015 йилдан буён мамлакатимизда ?ордания элчиси сифатида фаолият юритиб келган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net