?нсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича 2020 йилда бажарилган ишлар таҳлил қилинди

22.01.2021 11:44

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ?нсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, тадбирда ўтган йил мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича бир қатор вазирликлар, жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Адлия вазирликларининг ахборотлари атрофлича кўриб чиқилди.

Тақдим этилган маълумотлар таҳлилтга кўра,  мазкур вазирликлар ўз фаолиятининг йўналишидан келиб чиқиб, 2020 йилда ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича бир қатор тизимли ишлар олиб боришган. Хусусан, ўтган даврда “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги, янги таҳрирда “Таълим тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган.

Шунингдек, 5 та янги кодекс — Соғлиқни сақлаш, Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги, Экология, Ахборот, Тадбиркорлик кодекслари лойиҳаси, 7 та амалдаги кодекснинг янги таҳрири, яъни Фуқаролик, Меҳнат, Жиноят, Жиноят-ижроия, Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Уй-жой кодекслари лойиҳалари устида ишлар амалга оширилиб келаётгани таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда «?рқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўнинчи-Ўн икиинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТ ?рқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан 2020-2022 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси ижроси ҳолатини ўрганиш» юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Бош прокуратура ҳамда ?чки ишлар вазирлигининг ушбу масала бўйича ахборотлари тингланди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда “Таълим тўғрисида”ги, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунларни таҳлил қилиш якунлари бўйича 200 та норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилингани аниқланган бўлса, мониторинг якунлари бўйича 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан айримлари ўз кучини йўқотганлиги аниқланган ҳамда бошқаларига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилган. Ҳозирги кунда ?рқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини бажариш юзасидан тегишли давлат органлари томонидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Парламент комиссияси йиғилишида Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳолатни танқидий ўрганиш асосида мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва соҳани такомиллаштириш юзасидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳужжатда таълим, тиббиёт муассасалари, қамоқда сақлаш жойлари ва жазони ижро этиш муассасаларида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний таъминланиши ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилгани билдирилган. Хусусан, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан мамлакатимизнинг Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида жойлашган асаб-руҳий касалликлари диспансерлари ва шифохоналарида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўрганишлар ташкил этилган.

Ўрганишлар давомида Вакил томонидан руҳий касалликларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Соғлиқни Сақлаш вазирининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида парламент эшитувини киритиш таклифи киритилган.

Вакил ахборотида кўрсатилишича, мониторинг давомида ўрганилган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари 2020 йилнинг 6 ойи давомида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмаган ва соғломлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги аниқланган.

Шундан келиб чиқиб, Вакил томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини турар жой билан таъминлаш соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан “Бола ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда боланинг ҳуқуқ, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа қонун хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Парламент комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net