?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

29.01.2020 10:13

ТОШКЕНТ, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмоқда.

Фармон лойиҳаси ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб тайёрланди.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу ҳужжатнинг тайёрланиши жараёнида 50 дан ортиқ давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан тақдим қилинган 200 дан зиёд таклиф ва мулоҳаза ҳисобга олинди.

Лойиҳага мувофиқ, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.

Миллий стратегияни тасдиқлашдан мақсад – мамлакатда турмуш даражаси ва фаровонликни оширишнинг муҳим ва зарурий шарти, давлатнинг жаҳон майдонидаги рақобатбардошлиги, унинг барқарор ривожланиши ҳамда демократик янгиланиши шарти сифатида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб олишдан иборат.

Стратегия лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида  (regulation.gov.uz) танишиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net