?нсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми ўз ишини бошлади

12.08.2020 17:17

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. “Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига ўз табригини йўллади, уни айни дақиқаларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирмоқда.

Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам делегатларга ўз видеомурожаатини йўллади.

Ташкилотчилар сўзларига кўра, тадбирда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, хорижий мамлакатларнинг давлат органлари, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар ташкилотларининг минг нафарга яқин вакили иштирок этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳасининг муҳокамаси форумнинг муҳим воқеаларидан биридир. Ушбу ташаббус давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида билдирилган эди.

Замонавий дунёда тан олиниши учун зарур бўлган ёшлар ҳуқуқларини акс эттирувчи ушбу даражадаги халқаро ҳужжат ҳали мавжуд эмас. Бу ёшларнинг салоҳиятини баҳолашга имкон бериш билан бирга, ёш авлод кучи ва имкониятларидан оқилона фойдаланиш кўплаб соҳаларда янада ривожланишга ёрдам беради.

Форум кун тартибининг тўртта асосий йўналиши бўйича ташкил қилинган шўъба мажлисларида 15 мамлакатдан 40 нафар халқаро ва 10 нафар миллий экспертнинг маърузалари тингланади.

Маърузачилар орасида БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет, Парламентлараро ?ттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори ?нгебьёрг Сольрун Гисладоттир, БМТ Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича вакили Жаятма Викраманаянке, ?нсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссия ижрочи директори Маргуб Салим Бутт, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ва бошқалар бор.

Тадбир 12-13 август кунлари бўлиб ўтади. Форумнинг биринчи кунида учта ялпи мажлис ўтказилади. ?ккинчи кун эса мунозаралар ва якуний хулосаларга бағишланади.

Форум якунида тегишли резолюция қабул қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net