?нсон ҳуқуқлари бўйича марказ делегацияси Буюк Британияда сафарда бўлди

21.02.2020 11:23

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /“Дунё” АА/. ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази делегацияси Буюк Британияда парламентаризмни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштириш борасида ўзаро тажриба алмашди. Делегацияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, мазкур Марказ директори Акмал Саидов бошчилик қилди.

Миллий марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф доирасида қатор учрашувлар ўтказилган. Мулоқотлар давомида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш, БМТ органларининг бу борадаги тавсияларини амалга оширишда парламентлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўрни ҳамда аҳамияти муҳокама қилинган.

А.Саидовнинг Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси Спикерининг ўринбосари Элеонора Лэнг билан учрашувида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Элеонора Лэнг Ўзбекистонда парламентнинг мавқеини кўтариш борасида ижобий қадамлар қўйилаётганини эътироф этиб, қонун чиқарувчи орган тизимига очиқ овоз бериш ва мажлисларни онлайн шаклда эфирда намойиш механизми татбиқ этилганини таъкидлади.

Жамоатчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон сайлов тизимидаги ислоҳотларни қутлади. Мамлакатда янги қабул қилинган Сайлов кодексида маҳкумларнинг парламент сайловида иштирок этиш ҳуқуқи мустаҳкамланганига эътибор қаратар экан, Буюк Британияда қамоқдаги шахсларнинг бу ҳуқуқига нисбатан тўла тақиқ мавжудлигини қайд этди.

Элеонора Лэнг Буюк Британия парламенти аъзолари парламентаризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдор эканини билдирди.

Делегация аъзоларининг Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси баронесса Алисон Сатти билан учрашувида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятининг роли ҳамда парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Алисон Сатти Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган мамлакат тараққиёти стратегик йўналишларининг мазмун-моҳияти билан қизиқди.

Мулоқот якунида ҳар икки томон парламент аъзолари, ҳуқуқшунослар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида қўшма тадбирлар ташкил этишдан манфаатдор экани ҳақида якдил фикрга келди.

Делегациянинг ташрифи доирасида Буюк Британия парламентининг Консерваторлар партиясидан сайланган депутат Эндрю Бриджен раислигидаги Ўзбекистон бўйича Умумпартия парламент гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу гуруҳга 2009 йил асос солинган, у Буюк Британия парламентида 2017 йил қайта рўйхатдан ўтган. Томонлар янги таркибдаги мазкур парламент гуруҳининг дастлабки мажлиси натижалари ҳақида фирлашди.

Эндрю Бриджен Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ушбу дастуриламал ҳужжатнинг стратегик моҳиятга эгалигини алоҳида таъкидлади. Буюк Британия парламенти аъзолари томонидан давлатимиз раҳбарининг прописка тизимини ислоҳ қилиш, 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги автоматик тарзда берилишига доир ташаббуслари, шунингдек ҳукуматимизнинг чет элларда меҳнат фаолияти билан банд бўлган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги амалий ишлари юқори баҳоланди.

Мулоқотлар асносида Британия томони Ўзбекистоннинг БМТ Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини қабул қилиш бўйича халқаро ташаббусларига юксак баҳо берди. Шу билан бирга,  жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган ?нсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумида иштирок этиш истаги билдирилди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Буюк Британия Адлия ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари, Тенглик ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича комиссия, Қиролича ҳузуридаги Болаларни ҳибсда сақлаш жойлари инспекцияси, “Глобал ҳамкорликни бошқарув” ноҳукумат ташкилоти вакиллари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқот ва таълим марказлари экспертлари билан учрашувлар ўтказди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net