?ндонезия парламенти депутати Мардани Али Сера: Ўзбекистон ?ндонезия бизнеси вакилларига сармоя киритиш учун зарур шарт-шароитларни ярат

30.01.2021 10:56

ТОШКЕНТ, 30 январь. /«Дунё» АА/. ?ндонезия парламенти Парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси раисининг ўринбосари Мардани Али Сера бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлди. ?ндонезия парламенти вакили “Дунё” ахборот агентлигига берган эксклюзив интервьюсида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари ҳақидаги фикрларини изҳор қилди.

- Аввало шуни таъкидлашни истардимки, бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим бўлди. Уч кун давомида биз мамлакатингизнинг қатор вазирлик ва идораларида бўлиб, самарали музокаралар ўтказдик. Хусусан, Олий Мажлис фаолияти билан яқиндан танишдик ва парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар даражасини юқори, деб баҳолаш мумкин. Шу билан бирга савдо-иқтисодий соҳада ҳали кўп ишлар қилишимиз керак.

Хусусан, ?ндонезия Ўзбекистонга кофе, тропик мевалар ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиши мумкин. Ўз навбатида, мамлакатингиздан ?ндонезияга минерал ўғитлар, тўқимачилик буюмлари ва бошқа товарларни импорт қилиш имконияти мавжуд.

Сиёсий соҳада шериклик алоқаларини ривожлантириш учун ҳам яхши асос мавжуд. Агар халқаро даражадаги ҳамкорлик ҳақида гапирадиган бўлсак, ?ндонезия Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббусларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Хусусан, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайловда Ўзбекистон учун овоз бердик. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳам доимо ?ндонезияни халқаро ташкилотлар доирасида қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Мамлакатларимизнинг минтақаларимизни янада хавфсиз ва фаровон бўлиши йўлидаги муштарак саъй-ҳаракатлари янада кўпроқ амалий натижаларга олиб келади, деб ҳисоблайман. Биз нафақат вазирлик ва идоралар ўртасида, балки парламент, бизнес, жамоатчилик даражасида ҳам ҳамкорлик қилишимиз, шунингдек талабалар алмашинувини ривожлантиришимиз зарур.

- Сизнингча, келажакда ҳамкорликни ривожлантириш учун қайси соҳалар истиқболли хисобланади?

- Аввало, муносабатларда барқарорлик зарур. Шуни таъкидлашни истардимки, мамлакатлараро ҳамкорликнинг пойдевори жуда мустаҳкам. Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги ишончли ва чуқур муносабатлар ўрнатилган. Шунингдек, халқларимиз, оддий одамларимиз даражасидаги алоқаларни ривожлантириш зарур, деб ҳисоблайман.

Бугун Жакарта ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсларни очиш устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳам иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга кўмак беради.

- ?ндонезия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида қандай натижаларга эришилди?

- Музокаралар ва суҳбатлар доирасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига катта эътибор қаратилди. Ўзбекистон ?ндонезия бизнеси вакилларига сармоя киритиш учун зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқд.а

Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатнинг тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётгани ҳурматга лойиқдир. Ташриф давомида биз қатор тарихий ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдик ва уларни озода ва катта ғамхўрлик билан сақланаётганидан хурсанд бўлдик. Маълумки, индонезия мунтазам равишда тарихий ва диний жойларни зиёрат қилади.

Ҳар йили 1,5 миллион индонезиялик Макка шаҳрига зиёратга боради. Мамлакатимиз сайёҳлари учун, шунингдек, Дубай ва Туркия ҳам оммабоп йўналишлар ҳисобланади. Аммо бу мамлакатларда ?мом Бухорий, Мотурудий ва бошқа буюк мутафаккир ва уламоларларнинг номлари билан боғлиқ зиёратгоҳлар мавжуд эмас. Шу муносабат билан Ўзбекистон индонезиялик сайёҳлар ва зиёратчилар учун талаб юқори бўлган сайёҳлик йўналишига айланиши мумкин.

- Қизиқарли ва мазмунли суҳбат учун ташаккур.

Музаффар Комилов суҳбатлашди.

“Дунё” АА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net