2021 йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги БМТнинг Ўзбекистондаги таркибий тузилмалари билан биргаликда жорий йил 10-24 июнь кунлари «Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!» шиори остида Барқарор ривожланиш ҳафталигини ўтказади.
Тадбир 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» халқаро форуми билан якунланади.
Ўзбекистон ва Тожикистон делегациялари ўртасидаги музокараларнинг муваффақиятли якунлари икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланишининг яққол тасдиғидир
Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?) бош илмий ходими Арес Баязитов «Дунё» АА мухбирига берган интервьюси чоғида Ўзбекистон - Тожикистон муносабатларининг ривожланиши ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакатни боғлаб турган ришталар хусусида тўхталди.
Қирғизистон билан дўстона ва яқин қўшничилик муносабатларини янада жадал ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда, деди Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?) етакчи тадқиқотчиси Рамзиддин Ғуломов «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида.