?станбулда самолёт қўниши билан боғлиқ фалокатда Ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳатланди

06.02.2020 10:40

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. ?станбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Ўзбекистоннинг ?станбул шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 5 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкент вақти билан 20:00) ?станбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Б.С. жароҳатланди.

Маълумотда келтирилишича, Б.С. «Медикана» клиникаси жойлаштирилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва фуқарога ёрдам бериш бўйича чоралар кўрмоқда, дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Туркия ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки ?станбул шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ?станбул аэропортига қўниш вақтида Pegasus авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиши оқибатида қисмларга бўлинган ва ёнғин келиб чиққан.

Бортда 177 нафар йўловчи, олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 170дан ортиқ инсон жароҳат олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net