ТОШКЕНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/. 31 июль – Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари байрам табрикларини йўлламоқда.
Ҳамид Найрободий, Эрон ?слом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Яратган эгам номи билан ассалому алейкум.
Ўзбекистоннинг шариф халқи ва ҳурматли раҳбариятини қутлуғ айём —Қурбон ҳайити муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
Қурбон ҳайити бандасининг нафсоний ҳаю-ҳаваслар устидан ғолиб келиб, Аллоҳ таолога буткул бўйсунишининг рамзидир.
Ушбу фарахбаш куннинг гўзал ва руҳлантирувчи лаҳзаларида Худовонди каримдан жаҳон аҳли, айниқса, Эрон ва Ўзбекистоннинг дўст ва биродар халқларига тинчлик, сойишталик, тансиҳатлик тилаб, барчамизни турли бало қазолардан, жумладан, коронавирусдан қутқаришидан илтижо қиламан.