ЖАКАРТА, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонаси вакиллари кеча ?ндонезия парламенти вакиллар палатаси парламентлараро ҳамкорлик бюроси раҳбари Эндаҳа Тжахжани Двирини Ретноастути билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокарада томонлар БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ?ндонезия Президенти Жоко Видодо томонидан илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Эндаҳ Тжахжани Двирини Ретноастути Ўзбекистонда парламентнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ролини ошириш, шунингдек, ўтган йил декабрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида белгиланган мақсадларни ҳаётга тадбиқ этиш, икки мамлакат парламентлари қонун чиқарувчи палаталари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан қонун чиқариш бўйича тажриба алмашиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.
Шу нуқтаи назардан, жорий йил охирига қадар ?ндонезия парламенти Вакиллар палатаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш таклиф қилинди.
Учрашувда халқаро ташкилотлар доирасида номзодларни ўзаро қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.