Эдуард Шапира: Ўзбекистон раҳбари томонидан айтилган вазифалар бизнинг вазифаларга мос келади

24.01.2020 10:32

ТОШКЕНТ, 24 январь. / “Дунё” АА/. “Ўзбекистон ҳукумати ва парламентини мамлакат Президентининг ва халқнинг ишончини қозонгани билан табриклайман”, - дейди ?сроил давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира «Дунё» АА мухбирига берган интервьюда.

- Президент парламентга Мурожаатномасида долзарб вазифаларни белгилаб берди. Биз ўзбек халқининг ўз мақсадларига эришишига чин қалбдан хайрихоҳмиз.

Менимчи, Ўзбекистон раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси жуда конструктив, дастуриламал ҳужжат бўлди, чунки у нафақат парламент аъзолари, балки бутун халққа йўлланди. Ўзбек халқига хос фазилатларни яхши билганим боис, ишонч билан айтаманки, истиқболдаги барча муҳим вазифалар катта муваффақият билан бажарилади. Бу эса аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, юксак иқтисодий ривожланишга эришига хизмат қилади.

Ўзбекистон раҳбари томонидан айтилган айрим вазифалар бизнинг давлатимиз олдида турган вазифалар билан ҳамоҳангдир. ?лм-фан ва ахборот технологиялари, сув хўжалиги ва бошқа йўналишларда биз ўзаро фойдали ечимлар топишимиз мумкин. ?сроил ушбу муҳим соҳаларда катта тажрибага эга. Шу боис бизнинг ҳамкорлигимиз мазкур соҳаларда янада жадал ривожланишига ишонаман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net