?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш – аксарият аҳолиси ёшлар бўлган давлат учун энг яхши сармоядир - австриялик экспертла

25.01.2020 11:17

ВЕНA, 25 январь. / "Дунё" АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий ва эксперт-таҳлил доиралари вакиллари ўз муносабатини билдиришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, мамлакатимизнинг замонавий ривожланишини катта қизиқиш билан кузатаётган австриялик сиёсатчилар ҳам бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашмоқда.

Вернер Фасслабенд, Aвстриянинг Европа тадқиқотлари ва хавфсизлик институти президенти (парламентнинг собиқ раиси ва мудофаа вазири):

– Ўзбекистон ўз тарихида янги саҳифа очди. Мамлакатда 2020 йилнинг ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилингани Президент Шавкат Мирзиёевнинг пухта ўйланган ва оқилона сиёсат юритаётганидан далолат беради. Боиси илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш – аксарият аҳолиси ёшлар бўлган давлат учун энг яхши сармоядир.

Тобора ривожланиб бораётган рақамли технологиялар даврида Ўзбекистон раҳбарининг ушбу йўналишни ривожлантиришни миллий манфаатлардан бири сифатида белгилаш тўғрисидаги қарори унинг Ўзбекистон халқи ва келажак авлод учун муносиб ҳаётни таъминлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

?нститутимиз Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар фонида биз нафақат сиёсий соҳада, балки замонамизнинг муаммоларини тадқиқ этишда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштиришдан, шунингдек, амалий натижаларга эришиш мақсадида тажриба ва тавсиялар алмашишдан манфаатдормиз.

Ёзеф КАЛ?НА, “Unique Relations” PR агентлиги бош директори, Австрия канцлерининг собиқ матбуот котиби:

– Ўзбекистон Президенти томонидан жорий йилнинг ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши, шунингдек, ҳукумат учун 2020 йилга мўлжалланган мақсад ва вазифаларнинг белгиланиши узоқ йиллар Ўзбекистон халқи фаровонлигига хизмат қилиши баробарида халыаро муносабатларнинг жорий ҳолати ва геосиёсий вазиятига тўлиқ мос келади.

Оммавий ахборот воситаси вакили сифатида Ўзбекистон Президентининг соҳада эркинликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлашни истардим. Давлат раҳбарининг тизимдаги муаммолар ва камчиликларни очиқ ёритишда профессионал журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги мамлакатда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва ўз халқининг фаровон келажагини таъминлашга бўлган интилишини намойиш этди.

Яратилаётган ҳуқуқий асослар ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг ҳар томонлама ривожланиши, журналистлар ва блогерларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмаслик, шубҳасиз, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги сифат ва миқдорий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади.

Бошқа давлатларда Ўзбекистон сўнгги уч йилда қўлга киритган натижаларга эришиш учун кўп йиллар талаб этилган.

Узоқ йиллар давомида Марказий Осиё давлатларида меҳнат қилдим ва ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни минтақадаги бирор бир мамлакат билан таққослаб бўлмайди.

?шончим комилки, Ўзбекистон Президенти томонидан 2020 йил дастурига киритилган устувор вазифаларни амалга ошириш жараёнида қўйилган мустаҳкам пойдевор давлатнинг келгусида янада гуллаб-яшнашида алоҳида ўрин тутади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net